Қозоғистон Япониянинг Осака шаҳрида ўтказиладиган EXPO 2025да қатнашади. «QazExpoCongress» миллий компанияси тегишли
шартномани имзолади ва тайёргарлик
ишларини бошлади. Ҳозир ташкилий масалалар ҳал
қилиняпти. Таъкидлаш лозимки, кўргазма Юмешима сунъий оролида апрелдан октябргача давом этади. Павильонлар 155 гектар ерни эгаллайди. Қозоғистон павильони Италия, Нидерландия, Сингапур ва Болгарияникига
яқин жойга ўрнатилади. Ташкилотчилар прогнозига кўра, кўргазмани томоша қилишга 150 давлатдан 28 миллион нафар саёҳатчи
келади. Шунингдек, ушбу улкан анжуманда 25
халқаро
ташкилот қатнашади.