Қозоғистон заводида Марказий Осиёда тенгсиз трансформатор яратилди

Қозоғистон заводида Марказий Осиёда тенгсиз трансформатор яратилди

Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг йирик автотрансформатор йиғилди. Унинг ўзига хослиги – 3 фазали қувватга эгалигида. Бу эса 500 киловольт кучланиш бериш имкониятини беради. Тенги йўқ ускуна бирорта шаҳарча ва ҳатто туманни электр қуввати билан таъминлай олади. Таъкидлаш лозимки, ҳозир мамлакатда электроэнергетикани ривожлантириш масаласига жиддий эътибор бериляпти. Қозоғистон Президенти ҳам ўз Мактубида республикада энергия таъминоти янги ечимлар талаб қилаётганини тилга олганди. Шуни ҳам эслатиш жоиз, янги трансформаторлар ички бозорда ишлатилади, хорижга экспорт қилинади.

Дауирбек Атеев, Заводнинг техник директори:
- Одатда бундай қувватга эга автотрансформаторлар битта фазали қилиб яратилади, кейин учтаси биттага йиғилади. Лекин бу лойиҳа бошқаларидан ўзгача бўлди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.