Нью-Йоркда янги китоб тақдимоти бўлиб ўтди

Нью-Йоркда янги китоб тақдимоти бўлиб ўтди

Нью-Йоркда «Атомли дашт: Қозоғистон ядро қуролидан қандай воз кечди?» китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбир Қозоғистоннинг БМТдаги доимий ваколатхонасида ташкилот Бош Ассамблеяси йиғилиши доирасида ўтказилди. Бу ҳақда республика ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда. Китоб муаллифи – қуролсизланиш соҳасида таниқли  эксперт Тоғжан Қасенова. Асар Семипалатинск синов полигонида ядровий синовлар тақиқланиши тарихи ҳамда Қозоғистоннинг СССР парчаланганидан сўнг ўзига мерос бўлиб қолган ядро қуролидан воз кечиш жараёнига бағишланган. Муаллиф фикрича, яқин вақтда китоб қозоқ тилида ҳам нашр қилиниши кутилмоқда.

 

Хуршида Абдуллаева таржимаси.