Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, туризм, иқтисод ва рақамли технологиялар. Қозоғистонда очилган
Италия олий ўқув юрти
филиалида ушбу йўналишларда таълим берилади. Марке политехника университети кампуси Ильяс
Жансуғуров номли Жетису университети базасида очилди. Унда итальян олимлари ва профессорлари лекция ўқийди. Талабалар қўшма илмий тадқиқотларда, халқаро малака
ошириш дастурларида қатнашиш имконига эга бўлади. Битирувчилар икки таълим даргоҳи дипломини олади.
Мерей Пўлат, талаба:
– Икки дипломли таълим дастури бизга ушбу
соҳада ривожланиш учун катта имкониятлар беради. Бошқа мамлакатларда ҳам ишлаб кўришга йўл очади. Катта эшикларни очади. Ўзим келажакда Италияда ишлаб кўрмоқчиман. Катта тажриба тўплаганимдан сўнг яна шу ерга келишни,
университетни ривожлантиришга ҳисса қўшишни истайман.
Балым Сексенбай, талаба:
– Биз учун ўзгача
одамлар, хорижлик профессорлар билан танишиш
имконияти туғилди. Бошқаларда йўқ тажриба ва билимларни оламиз, турли
лойиҳаларда ўзимизни кўрсатишимиз учун имкон туғилади. Биз янги технологияларни
ўзлаштирамиз. Зеро, яқин келажакда кўп нарса ўзгаришини сезяпмиз. Мамлакатимиз Қозоғистоннинг жаҳон
бозорларига кўтарилиши учун ҳаракат қиляпти. Шунингдек, биз бу соҳанинг яхши
мутахассиси бўлиш имкониятини кўряпмиз.
Қозоғистонда хорижий олий
таълим даргоҳларининг 11 та филиали очилади. 2024 йилда 23 та хорижий университет
кампуси иш бошлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

