Ўзбекистон билан чегарада энергия захиралари назорати кучайтирилади

Ўзбекистон билан чегарада энергия захиралари назорати кучайтирилади

Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида энергия захиралари устидан назорат кучайтирилади. Бу ўтказиш қувурларини ташиш ва электр узатиш линияларига тегишли. Сенаторлар тегишли қонунни кўриб чиқди ва маъқуллади. Эслатамиз, икки давлат раҳбарлари бу борадаги келишувни 2021 йилда Астанада имзолаган. Эндиликда Қозоғистон ва Ўзбекистон экспертлари қўшма фаолиятга киришади. Томонлар ҳар ойда божхона органлари балансидаги ҳисобга олиш приборларининг кўрсаткичларини олади. Бу эса декларация тўлдириш чоғида берилган маълумотлар ишончли бўлишини таъминлашга хизмат қилади ва божхона текшируви самарадорлигини оширади. Келишув божхона фаолияти соҳасидаги қонунчилик талаблари бузилиши борасида ахборот алмашинувини кўзда тутади. Мақсад – давлатлар чегарасидан ўтадиган энергия захиралари устидан назорат самарадорлигини ошириш.

Амангелди Нуғманов, Қозоғистон Республикаси Парламент Сенати депутати:
- Энергия захираларини Қозоғистон-Ўзбекистон чегараси орқали ўтказишда, энг аввало, табиий газ ва электр энергияси ҳажми тўғрисида аниқ маълумотлар тақдим этилиши зарур. Бу тадбир энергия захираларини ўзаро етказиб бериш ҳажми қисқариб бораётган жаҳон иқтисодий таназзули шароитида алоҳида аҳамиятга эга. Қозоғистон ўз чегарасида барқарорликни таъминлашдан, хусусан, Марказий Осиё минтақасида энергия захиралари ташилишида қўшма божхона назоратини амалга оширишдан манфаатдор.

 

Хуршида Абдуллаева таржимаси.