Қозоғистон Президенти Денгизга бевосита чиқа олмайдиган ривожланаётган давлатлар бўйича
БМТнинг учинчи конференциясида қатнашиш учун Туркманистонга
келди. Аэропортда Қосим-Жўмарт
Тўқаевни республика Халқ маслахати
раиси Гурбангули Бердимуҳамедов кутиб олди. Томонлар қисқача суҳбатлашди. Давлат раҳбари таъкидлашича, Қозоғистон ва Туркманистон ўртасидаги ҳамкорлик фаол ривожланяпти. Бундай муҳим форумда БМТ
Бош котибининг шахсан иштирок этиши эса 30 йилдан буён ижобий нейтралитет
сиёсати юритаётган Туркманистоннинг халқаро нуфузи юқори эканлигини тасдиқлайди.
Гурбангули Бердимуҳамедов қозоқ-туркман муносабатларининг ўта муҳимлигини
алоҳида таъкидлади. Суҳбатдошлар икки
давлат халқлари дўстлик ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлашда давом этишини
кўрсатиб ўтишди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

