Қозоғистон олимлари янги буғдой навлари яратди. Улар орасида қаттиқ донлилари ҳам, юмшоқ донлилари ҳам бор. Ақмўла вилояти селекционерлари ишланмаси қурғоқчиликка чидамли, самарадорлиги юқори. Янги буғдой навлари гектаридан камида 15 центнер ҳосил беради. Дон хўжалиги маркази мутахассисларининг таъкидлашича, дон экинларининг устун ва заиф жиҳатлари махсус далаларда ўрганилади.
Ирина Ошергина, дон хўжалиги маркази бўлим мудири:
- Ҳозирча ишчи номи белгиланмаган юмшоқ буғдой линияси топширишга тайёрланяпти. Унининг новвойчилик соҳасидаги сифати стандартдан юқори даражада. Асосий параметри – бизнинг шароитда қурғоқчиликка бардошлилиги. Қаттиқ буғдой навларига ҳам алоҳида талаблар бор. Уларнинг асосийлари, доимгидек ҳосилдорлик ва қурғоқчиликка чидамлилиги. Қаттиқ буғдойда шаффофлик қадрланади, ундан макарон тайёрланади.
Шарқий Қозоғистон селекционерлари эса картошкага эътибор қаратяпти. Маҳаллий биологлар мамлакатда биринчи бўлиб вирусларда вирусга қарши иммунитетни дастурлашди. Бунга экологик симбиоз орқали эришилади. Натижада, «иккинчи нон» пестицид ва ўғитлар ёрдамисиз ҳам касалликларни енгиб ўта олади. Умуман олганда, олимлар 60 дан зиёд эртапишар, қисқа ёруғлик кунига мослашган, совуққа, қурғоқчиликка чидамли картошка навларини чиқариш ниятида. Ҳисоб-китобларга кўра, бу навлар гектаридан 35-40 тоннагача ҳосил беради.
Максим Сутула, Шарқий Қозоғистон жамоавий фойдаланиш миллий лабораторияси мудири:
- 25 дан ортиқ нав жорий этилди, коллекциямизда 60 тача нав бор. Айнан юқори самарали, биздаги шароитларга мослашган картошка ва топинамбур навлари устида ишлаяпмиз.
Маҳаллий селекциионерларнинг юқори сифатли ва самарали маҳсулотини Қозоғистон миришкорлари қадрлайди, фаол харид қилади.