Қозоғистонлик мусиқачилар Америка Қўшма Штатлари пойтахтидаги ёш иқтидорлар фестивалида қатнашди. Америкалик талабалар билан бирга қобилиятли ёшлардан Рамина Белгибаева, Амина Мелихат, Жанел Жумабай ва Назим Байсултанова Вашингтонда ўз маҳоратини намойиш қилди. Артистлар, шунингдек, мамлакатимиз Мустақиллигига бағишланган концерт ташкил этди.
Владимир Дье, ташкилотчи:
– Биз америкалик талабаларни Қозоғистон мусиқаси ва маданияти билан, қозоғистонликларни Америка маданияти билан таништириш ниятидамиз. Ва биргаликда скрипкачилар оркестри таркибида санъатимизни намойиш этиш имконига эга бўлганимиздан мамнунмиз. Миссиямиз – мусиқачиларни тўплаш, қўшма концертлар ташкил қилиш, турли маданиятлар вакиллари танишиши учун имкон беришдан иборат.
Абдумалик Сарманов таржимаси