Францияда бўлиб ўтаётган дунёнинг энг йирик Авиньон-OFF фестивалида Jolda замонавий рақс театри Қозоғистон шарафини ҳимоя қилади. Жамоа европаликларга «Tamyr» постановкасини тақдим этади. Халқаро фестиваль вакиллари саралаш ишларини ўтказиш учун Қозоғистонга махсус келишди, кўплаб мустақил театрлар ичидан айнан шу ишни танлаб олди. Спектакль авлодлар узвийлиги мавзусини рақслар ва жонли вокал ёрдамида ўзида акс эттирган. Мусиқий қисм ва хор партитураси қозоқ халқининг «бата» - дуоларига асосан яратилган. Таъкидлаш лозимки, JOLDA театри 2020 йил рақс лабораторияси сифатида ташкил қилинган ва хореография, мусиқа оҳанглари, перформанс элементларини ўзига хос шаклда уйғунлаштирган эркин саҳна майдончаси бўлган.
Жанна Туленди, режиссёр:
- Бу сафаримиз давомида биз биринчи навбатда француз томошабинига тарихимизни ҳикоя қиламиз, айни вақтд, перформансимиздаги барчамизни бирлаштирувчи ришталарни намойиш этамиз. Бу санъатнинг миллати йўқ, у ҳаммага тушунарли. Абадий мавзулар. Биз бераётган саволлар, француз томошабин билан баҳам кўришни истаган масалалар, уларнинг фикрлари қайсидир маънода мулоқот шакллантиришига умид қиляпмиз.
Гулсая Таурханова, Jolda замонавий рақс театри артисти:
– Мен учун Jolda замонавий рақс театри – янги эпкин, ҳаракат. Номидан ҳам тушуниш мумкинки, биз ҳамиша изланишдамиз. Театр менга жуда ёқади. Қозоғистон номидан чиқамиз, шунинг учун ҳам ҳаяжондамиз. Бу эса масъулият талаб қилади, лекин барчасини эплай олишимизга умид қиламан, ишонаман.
Абдумалик Сарманов таржимаси

