«Астана Опера» Санкт-Петербургга гастролга борди

«Астана Опера» Санкт-Петербургга гастролга борди

«Астана Опера» Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган «Dance Open» халқаро фестивалида «Коппелия» балетини тақдим этди. Бастакор Лео Делибанинг француз версиясининг афсонавий хореограф Ролан Пети постановкаси сюжети марказида – механик қўғирчоқни севиб қолган йигит ҳикояси. Томошабинлар қозоғистонлик артистларни илиқ кутиб олишди, улар маҳоратини юқори баҳолашди. Нур ва соялар ўйини, аудитория билан нигоҳлар ва имо-ишоралар орқали мулоқот бетакрор таассурот қолдирди.


Алтинай Асилмуратова,  «Астана Опера» балет труппаси бадиий раҳбари:


- Ажойиб спектакль 2019 йилда қўйилган эди. У бизда борлигидан мамнунмиз. Бу асарни артистлар ҳам, томошабин ҳам севади. Енгил ва жуда ижобий.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси