Афинада Қозоғистон киноси тақдим этилди

Афинада Қозоғистон киноси тақдим этилди

Афинада Қозоғистон киноси фестивали ўтказилди. Уч кун давомида томошабинларга юртимизнинг машҳур киноленталари намойиш қилинди. Улар мамлакат маданий мероси ва замонавий кинематограф ютуқларини ўзида акс эттирган. «Дўс-Муқасан», «Менинг исмим Хўжа» «Тўмарис» ва бошқа картиналар тақдим этилган анжуман Қозоғистоннинг Грециядаги элчихонаси томонидан ташкил этилди. Мамлакатдаги республикамиз вакили Тимур Султанғўжин таъкидлашича, бундай тадбирлар Қозоғистон ва Греция халқари ўртасида дўстлик ва гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.


Абдумалик Сарманов таржимаси