Қозоғистон  моҳир дипломатия намунасини кўрсатди

Қозоғистон  – замонавий халқаро сиёсатнинг тўлақонли иштирокчиси, жаҳон саҳнасидаги кўплаб муҳим ташаббуслар ижодкори. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Нью-Йоркка қилган амалий сафари ва БМТ Бош Ассамблеяси 78-сессияси дебатларида буни яна бир марта намойиш қилди. Президент АҚШ ва бошқа давлатлар билан ҳамкорлик қирраларини кўрсатиб берди. Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти етакчи эксперти Мирас Жиенбаев таъкидлашича, республикамиз Нью-Йоркда қатнашган тадбирлар, шу жумладан, дунё бўйлаб ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, қулай халқаро муҳит яратишга қаратилган. Шу билан бирга, Қозоғистон ўзининг тинчликпарвар ва дўстона давлат эканлигини кўрсатиб берган. Республикамиз яна бир марта ушбу улкан анжуманда Алматида БМТ Марказий Осиё ва Афғонистон учун минтақавий барқарор тараққиёт маркази очиш таклифини илгари сурди.

Мирас Жиенбаев, Қозоғистон Республикаси Президенти қошидаги Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти халқаро тадқиқотлар маркази Европа ва Америка тадқиқотлари етакчи эксперти:
- Қозоғистон  мулоқот ва халқаро ҳуқуқ устуворлиги тарафдори бўлиб қолаверади. Биз қитъаларнинг ўзаро алоқада бўлиши ва ҳамкорликнинг тушунарли меъёр ва тамойиллари мавжуд бўлиши учун курашамиз. Бугунги кунда у ёки бу шаклда зиддиятлар минтақамизга кириб келмоқда. Айнан шу ерда, Астанада, мамлакатимиз ҳудудида турли томонлар, давлатлар  келишиб олиши мумкинлиги яққол кўриниб турибди. Сурия ташаббусининг катта муваффақияти ҳам шундан дарак беради. Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан тартибга келтириш борасидаги муваффақиятлар ҳам ушбу фикрни тасдиқлайди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.