Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистонга давлат ташрифи билан келган Туркия Президентини кутиб олди. Мамлакат чегарасини кесиб ўтганидан кейин Астана аэропортигача Ражаб Тойиб Эрдўғон бортини Қозоғистон Ҳаво мудофааси қирувчилари кузатиб келди. Самолёт трапи қошида фахрий қоровул ротасми саф тортди. Туркия етакчиси ва расмий делегацияни икки тилда «Отаюртга хуш келдингиз!» деб ёзилган байроқ тутган болалар қутлади. Парвоз чизиғи устидан Туркия ва Қозоғистон байроғи ўрнатилган вертолётлар учирилди. Аэропорт терминалида ёш мусиқачилар «Дўмбира» композициясини ижро қилди. Эслатамиз, Ражаб Тойиб Эрдўғон мамлакатимизга Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев таклифи билан келди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

