Жорий йилнинг 9 ойи
давомида қайта ишловчи саноатга 1 триллион 27 миллиард тенге инвестиция жалб
этилди. Секторлар бўйича ҳисоблаганда енгил саноатга 2,5 марта, яъни 11 миллиард
тенгегача, мебель ишлаб чиқаришга 4,5 марта, 14 миллиард тенгегача, резина ва пластмасса
маҳсулотларини ишлаб чиқаришга 81 миллиард тенгегача сармоя киритилди. Инвестициявий
штаб йиғилишида таъкидланишича, инвестицияларнинг ижобий динамикаси ичимликлар,
қоғоз ва озиқ-овқат маҳсулотлари компанияларида кузатилган. Жорий йилда 170 та
лойиҳага жами 1 триллион тенге сармоя киритилиши режалаштирилган эди. Уларнинг
энг йириклари қаторида маиший техник, махсус кокс ишлаб чиқарувчи корхоналар, шламларни
қайта ишлаб, бойитувчи фабрикани кўрсатиш мумкин. Шу кунгача 200 миллиард тенге
қийматга эга 65 та лойиҳа ишга туширилди. Айни вақтда, баъзи минтақаларда инвест
лойиҳаларнинг рўёбга чиқарилиши кечиктирилди. Бунга бизнесменлар капиталининг
камлиги, инфратузилмаларни етказиб келиш зарурлиги, ерни расмийлаштиришдаги
муаммолар сабаб бўлмоқда. Ҳукумат раҳбари Алихан Смаилов таъкидлашича, Саноат
ва қурилиш вазирлиги мувофиқлаштириш ишларини фаоллаштириши керак. Шу билан
бирга, унинг маълум қилишича, инвестиция ҳажми ортиб бораётган, лойиҳалар
даромад келтираётган минтақалар ҳам бор. Туркистон, Қизил Ўрда, Шимолий Қозоғистон,
Жетису вилоятлари, Астана шаҳрини алоҳида кўрсатиш мумкин.
Абдумалик Сарманов
таржимаси.