Қозоғистон Парламент Сенати 6 нафар депутат билан бойиди. Янги ташкил этилган Абай, Жетису ва Улитау вилоятлари вакиллари мандатга эга бўлди. Марказий сайлов комиссиясида овоз бериш натижалари эълон қилинди. Таъкидлаймиз, сайловда 300 дан зиёд маслихат депутати иштирок этган. Жами 12 номзод депутатлик мандати учун сайланган.
Нурлан Абдиров, Қозоғистон Республикаси марказий сайлов комиссияси раиси:
- Учта янги ташкил этилган вилоятнинг ҳар биридан Қозоғистон Парламенти Сенатига бир вақтда 2 нафардан депутат сайлаб олинади. Шу тарзда, бир киши 2017 йил 28 июндаги, қолганлари 2020 йил 12 августдаги сайланган депутатлар ваколати ротациясига тушди.
Қозоғистон Республикаси Конституциясига биноан, Парламент Сенати депутатлари олти йилга сайланади. Юқори палатанинг янги вакилларига мандатлар 31 августда топширилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.