Қозоғистон минтақавий таълим хаби сифатида мавқеини кучайтиряпти

Қозоғистон минтақавий таълим хаби сифатида мавқеини кучайтиряпти

Қозоғистон минтақавий таълим хаби сифатида мавқеини кучайтиряпти. Билим олиш учун мамлакатимизни танлаган хорижлик талабалар сони ортяпти. Кореялик Чан Сон – улардан бири, уни дўстлари «Жандўс», дейди. Талаба қозоқ тилида эркин гапиришни ўрганиш ниятида.

Сәлеметсіз бе? Менің атым Жандос. Мен студентпін. Кореядан келдім. 

Woosong Университетининг Туркистонда очилган халқаро кампусида бугунги кунда кўплаб Жанубий Корея фуқаролари таълим оляпти. Қозоғистон ёшлари билан бирга улар замона талабига мос касбларни эгаллаяпти.   

Ким Сингжин, талаба /Корея Республикаси/:

– Мамлакатингизда университет кампуси очилганини Кореяда туриб эшитгандик. Шунда мен «Бошқа давлатга бориб билим олишга нима етсин?» деб ўйладим. Олдинига маҳаллий талабалар билан яқиндан танишишни, бирга вақтичоғлик қилишни ўйлагандим. Лекин улар ўқишга берилган экан. Кейин мен ҳам кўпроқ машғулотларга эътибор қаратдим.

Ерғали Бердибаев, Woosong Университети Ҳисоблар ва маълумотлар бўйича фанлар кафедраси профессори:

– Бу ерда дарслар инглиз тилида ўтилади. Талабалар юқори сифатли IT таълим олишади. Нега айнан бу ихтисослар? Чунки давр шуни тақозо этяпти. Бизнинг филиал ўта катта талабга эга сунъий идрок бўйича мутахассислар чиқаради.

Бугунги кунда Туркистонда 1 минг 200 нафар талаба таълим олади. уларнинг кўпчилиги Туркия, Озарбайжон, Ёқутистон ва Кореядан. Улар кўпроқ тиббиёт, муҳандислик, IT, табиий-илмий ва гуманитар йўналишларни танлайди.

Абдумалик Сарманов таржимаси