Қозоғистон ИИ-ишланмаси товламачилардан ҳимоя қилади

Қозоғистон ИИ-ишланмаси товламачилардан ҳимоя қилади

Ҳужжатларни текшириш, Face2Face-таққослаш, KYC. Қозоғистонда ишлаб чиқилган Biometric.Vision стартапининг илғор технологияси буларнинг ҳаммасини уддалайди. Одамларнинг юзини, ҳужжатларни таниш орқали рақамли товламачиликка йўл қўймайди. ИИ туфайли жараёнлар автоматлашади, хавфсизлик кучаяди, вақт тежалади.

Алибек Наримбай, Biometric Vision асосчиси:

- Бизнес, банкми, молиями, бошқа бирорта бизнесми, фарқи йўқ, онлайн тартибда ишга ўтгач, экраннинг у томонида жонли одам борлигини билиши, унинг асл қиёфасини аниқлай олиши, фарқлаши керак. Компьютер нигоҳи асосида ишловчи сунъий интеллект бунда ёрдамга келади. Ҳақиқий одам турганини, кимнингдир суратидан фойдаланиб, алдамаётгани тасдиқлайди.

Бугунги кунда кутехнология молия, телекоммуникация ва давлат бошқарувида ишлатиляпти. Шу жумладан, фақат мамлакатимиз, Марказий Осиёнинг эмас, Бирлашган Араб амирликлари, Хитой, Малайзия каби давлатларда энг йирик банклар ва маркетплейслар фойдаланяпти. Қозоғистон ишланмаси Мексикада ҳам иш бошлайди.

Танат Ускембаев, Astana HUB бошқарувчи директори:

- Сунъий интеллект - бугунги кун тартибида турган асосий мавзу. Ҳамма ўз иши учун AI-ечимлар ахтаради. Динамика ижобий, янгиликка эътибор катта. Яқин келажакда сунъий интеллект барча соҳаларда ёппасига жорий этилиши кутиляпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси