Қозоғистоннинг «Адолат» партияси филиаллар тузиш ва уларни расмий рўйхатдан ўтказиш ишларини
якунлади. Улар мамлакатнинг
барча минтақалари, Астана, Алмати ва Чимкент шаҳарларида очилди. Навбатдаги босқич: раҳбар органларни шакллантириш, раис сайлаш ва бошланғич ташкилотлар тузиш. Сиёси ташкилотда минтақавий тармоқ аҳоли билан тиғиз
иш юритиш, маҳаллий ташаббусларни қўллаб-қувватлашга ёрдам бериши билдирилди. Партиянинг II съездида филиаллар очиш тўғрисида келишиб олинганди. Ўшанда минтақавий тузилмалар ишини, бошқарув тизимини, ички назоратни тартибга солувчи
низом ишлаб чиқилган. Эслатамиз, «Адолат» партияси 1 июнь куни давлат рўйхатидан ўтганди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

