Қадимий афсоналар асосида анимациявий фильм суратга олинади

Қадимий афсоналар асосида анимациявий фильм суратга олинади

Қозоғистонда қадимий туркий афсоналар асосида анимацивий картиналар суратга олинмоқда. Жами  10 та мультипликацион фильм тайёрланади.  Ҳар бири 5 минут давом этади. Таъкидлаш лозимки, анимацивий ленталар танлов асосида саралаб олинди. 26 та студия бу ишда қатнашиш истагини билдирди. Жами 40 та буюк шахслар, муқаддас жониворлар, туркийзабон халқларнинг байрамлари ва миллий ўйинлари тўғрисида сценарий тақдим этилди.

 

Серик Абишев, «Казахфильм» киностудияси президенти вазифасини бажарувчи:

- Пилот анимациявий лойиҳалар бир-бирига жанри бўйича ҳам, мавзуси бўйича ҳам ўхшамайди. Ҳар бири ўзига хос. Мазкур лойиҳа туркийзабон мамлакатлар ўртасида ҳамкорликни кенгайтиради, Қозоғистон студиялари янги бозорларга чиқиши, томошабинлар сонини кўпайтиришига имкон яратади. Шунингдек, қардош давлатлар билан қўшма анимациявий лойиҳалар яратиш учун асос бўлиши мумкин.

Абдумалик Сарманов таржимаси