Ҳукумат захирасидан зироатчиларга ёрдам бериш учун 116 миллиард
тенге ажратилди. Бош
вазир тегишли қарорни имзолади.
Маблағ, шу жумладан,
баҳорги дала ва йиғим-терим ишларини молиялаштиришга қаратилган. Бундан ташқари, мазкур маблағнинг бир қисми мамлакатда
ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалик техникасини харид қилиш учун ҳам ишлатилиши мумкин.
Таъкидлаш лозимки,
бу ҳужжат Давлат раҳбарининг
баҳорги ва йиғин-терим ишларини имтиёзли молиялаштириш бўйича топшириғини
рўёбга чиқариш доирасида тайёрланди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

