Шаҳматчи қизлар жаҳон биринчилигида кумуш медаль олди

Ҳамжиҳатлик ғалаба келтиради. Қозоғистоннинг шаҳматчи қизларининг Польшада бўлиб ўтган биринчиликдаги муваффақиятининг калити уларнинг жипслигида, дейиш мумкин. Эслатамиз, спортчилар жамоа ҳисобида кумуш медаль олди. Мамлакат раҳбариятининг бу спорт турига эътибори шундай натижага олиб келди. Давлат раҳбари мамлакатимиз вакилаларини юқори натижа билан қутлади. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, ушбу ютуқ мамлакат ёшлари орасида шаҳматнинг оммалашишига хизмат қилади. Бундай турнир 2007 йилдан буён ўтказилаётган бўлса ҳам, Қозоғистон жамоаси авваллари ҳеч вақт бундай юксак ютуққа эриша олмаганди, энг юқори кўрсаткич чорак финал бўлганди. Турнирда 12  та жамоа беллашди. Фақат финал баҳсидагина Қозоғистон шаҳматчилари Грузия терма жамоасидан мағлуб бўлди. Бронза медаль французларга насиб қилди. Таъкидлаш лозимки, Польшанинг Бидгоше шаҳрида ўтган биринчиликда Бибисара Асаубаева, Ксения Балабаева, Асель Серикбай, Меруерт Камалиденова, Амина Қайирбекова ва Алуа Нурманова мамлакат шарафини ҳимоя қилди.

Алуа Нурманова, Шаҳмат бўйича миллий терма жамоа аъзоси:
-Жамоамизда илиқ, тиғиз муносабатлар шаклланган, ҳар куни бир-биримизни қўллаб-қувватлаймиз. Бирга сайрга чиқамиз. Мулоқот қиламиз. Бу муваффақиятга эришишимизга Бибисара, Меруерт, жамоанинг барча аъзолари ёрдам берди. Францияга биринчи матчни бой бергандик. Тай-брейкка чиқиш учун иккинчисида ютишимиз шарт эди. Ҳар қалай, француз қизларни мағлуб этдик. Ҳисоб: 4-0 бўлди.


Абдумалик Сарманов таржимаси.