Қозоғистон Ғазодаги уруш ҳаракатларини тўхтатиш тарафдори

Қозоғистон Ислом ҳамкорлиги ташкилотига аъзо давлатлар билан ҳамжиҳатлигини билдирди ва Ғазо секторида жанговар ҳаракатларни тўхтатишга чақирди. Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Араб давлатлари лигаси ва ИҲТ саммитида шундай баёнот берди. Мурат Нуртлеу таъкидлашича, Қозоғистон фаластинликларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаши ва пойтахти Шарқий Қуддусда бўлган 1967 йилда белгилаб берилган ҳамда халқаро тан олинган чегараларда Фаластин давлати тузилиши бўйича талабларини тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Айни вақтда, Яқин Шарқдаги бўҳрон фақат БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан тасдиқланган «Икки халқ учун икки давлат» формуласи асосида ҳал қилиниши мумкин, дея таъкидлади Қозоғистон дипломатияси етакчиси ўз нутқида. Эслатамиз, Саммит якунига кўра иштирокчилар Ғазо сектори Иордан дарёси Ғарбий соҳилидаги Фаластин ҳудудларининг ажралмас бўлаги эканлиги тўғрисида баёнот берилган резолюция қабул қилинди.

Мурат Нуртлеу, Қозоғистон Республикаси Бош Вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири:
- Мамлакатимиз фаластинликларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаши ва халқаро тан олинган Фаластин давлати тузиш бўйича қонуний ҳуқуқини тўлиқ қўллаб-қувватлайди Бугунги кунда тинч аҳоли, шу жумладан, кўплаб болалар, аёллар ва кексалар ушбу зиддиятнинг қурбони бўлди. Уларнинг хавфсизлиги олий усутворлик бўлиши лозим. Ва мен яқинда бўлиб ўтган Исроил Ташқи ишлар вазири билан телефон суҳбатида буни таъкидлаб ўтдим. Барча томонларни ўт очишни тўхтатиш ва бўҳронни тинч йўл билан ҳал қилиш йўлини ахтаришга чақирдим. Қозоғистон  барча халқаро ва гуманитар ташкилотларга Ғазо секторидаги ҳозирги ўта мураккаб вазиятга таъсир кўрсатишга чақириб, мурожаат этади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.