Тўрт тилда эркин гаплаша олувчи 11-ёшли қозоғистонлик ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини қойил қолдирди. Машҳур япониялик блогер Юджи Белеза ундан интервью олди. Натижада, миллионлаб одамларга танилди. Бекнур Жанибекули кам учрайдиган касалликка чалинган бўлса ҳам у такомиллашишнинг чегараси йўқлигини кўрсатиб берди. У қозоқ, рус, инглиз ва француз тилларида эркин гаплашади. Келажакда у Юджи каби 10 та тилни ўрганиш ниятида.
Зауре Бектемисова, Бекнурнинг онаси:
– Бошқа халқнинг тилини ўрганаркансиз, маданиятини ўзлаштирасиз. Турли тилларнинг ўзлаштириш баробарида у ҳар томонлама ривожланади. Бошқа давлатлардаги нарсалар ҳақида ўқийди, маълумот олади. Бу унга ёрдам беради.
Бекнур турли фанлардан яхши ўқийди, ижод билан шуғулланади. Инглиз тили бўйича олимпиада ғолиби бўлди. 2021 йилда болалар «Евровидение»сида финал босқичига чиқди. Францияда Алинур Хамзин ва Бекнур дуэти 8-ўринни олди. Кўпчилик тан олишича, Қозоғистон фарзандининг иштиёқи ва ҳаётсеварлиги уларни илҳомлантираяпти.
Бекнур Жанибекули, ўқувчи:
– Олти ёшимдан куйлай бошлаганман. Отам болалар «Евровидение»сига олиб борган. Ҳаётда ҳамма нарсага эришиш мумкинлигини биламан! Ҳар қандай мақсадга!
Абдумалик Сарманов таржимаси.