Фазога юксак санъат призма орқали саёҳат! Нур-Султонда очилган «Ер-Космос» кўргазмаси меҳмонлари шундай имкониятга эга бўлиши мумкин. Ўзига хос экспозицияда қозоғистонлик рассомларнинг бир неча авлоди асарлари жамланган. Кўргазма Абилхан Қастеев номли Давлат музейи фондидан ўрин олган 25 та картинадан иборат. Санъатшунослар таъкидлашича, уларнинг барчаси умумий мавзу - космос, унинг чексизлиги, ҳаяжонлантирувчи энергияси ва инсон кўзидан пинҳоний сирлари орқали ўзаро боғланган. Бу асарлар Сергей Калмиков, Камил Муллашев, Есимғали Жуманов, Абдрашит Сидиханов ва Сергей Маслов, Шамил Гулиев каби таниқли мўйқалам усталари ижодига мансуб. Кўргазмани сентябрь охирига қадар томоша қилиш мумкин.
Риза Тажиева, лойиҳа арт-менежери:
– Мусаввир даҳолиги ҳайратга сола олишида. Бу ерда, мана шу санъат майдонида туриб, Камил Муллашевнинг «Ер ва замон» асарини кўздан кечирар эканмиз, англаймизки, у қачонлардир мавжуд воқеликни ошиб ўта олган. Агар параллел чизиқ ўтказсак, сфера характерини, биз билганимизга ўхшаш аллақандай ландшафтни, шамол ва осмонни кўриш мумкин. Булар айни пайтда биз мансуб бўлган маконнинг акси каби туюлади.