Кеча меҳмонлари эътиборига олим ва публицист таржимайи ҳолига доир қизиқарли фактлар тақдим этилди, унинг асарларидан олинган парчалар берилган ҳужжатли видеороликлар намойиш қилинди. Тадбирга тадбиркорлар, сиёсатчилар, диаспора вакиллари, шунингдек, ушбу давлатда таълим олаётган қозоғистонликлар таклиф этилди. Мунозаралар чоғида ҳозирги қозоқ тили ва ёзувининг ривожида машҳур олимнинг роли ҳақида сўз юритилди. Оқшом мобайнида халқ куй-қўшиқлари янгради. Айтиш керак, тантанали кеча Қозоғистоннинг Франкфуртдаги Бош консуллиги ташаббуси билан ташкил қилинган.
Ганс Цольман, бизнесмен:
- Ушбу тадбирда иштирок этганимдан мамнунман. Тилингиз худди мусиқадек, тинглаганимда, гўё тушунаётгандек бўламан. Сизнинг адабиётингиз турли тилларга таржима қилинишини, шу орқали бутун дунё Қозоғистонни, маданиятини, анъаналари ва истеъдодли шоиру адибларини янада кўпроқ танишини истардим.
Хуршида Абдуллаева таржимаси.