Қозоғистон Миллий музейида янги кўргазма очилди

Қозоғистон Миллий музейида янги кўргазма очилди

«Мўйқалам қудрати». Мамлакат Миллий музейида шу номдаги кўргазма очилди. Экспозицияда Шаймардан Сариев номли Атирау тасвирий ва декоратив-амалий санъат музейи жамғармаси дурдоналари тақдим этилган. Ташкилотчилар мамлакатда номи таниқли санъат усталари асарларини танлаб олган. Ташриф буюрувчилар 70 тача картина билан танишиши мумкин. Айни вақтда, кўргазмага ҳали танилмаган муаллифларнинг турли мавзудаги ижод намуналари ҳам қўйилган. Шуни айтиш лозимки, улғайиб келаётган ёш авлодни илҳомлантириш мақсадида кўпроқ ватанпарварлик, қишлоқ ҳаёти мавзулари тасвирланган асарларга эътибор қаратилган. Мазкур кўргазма август охиригача давом этади.

Тўлеген Ўринбасарули, ш. Сариев номли атирау тасвирий ва декоратив-амалий санъат музейи директори:

- Исатай ва Махамбет – 1836-1838 йиллардаги миллий–озодлик ҳаракати қаҳрамонлари, ботирларимиз. «Исатай, Махамбет» деб аталган асарида Табилди Муқат уларни яхши тасвирлаган. Жўламан Аралбаевнинг «Менинг овулим» мавзусидаги бир нечта сурати қозоқ овули маиший ҳаётини очиб берган. Бу ерда қозоқ классикларига айланган Мухит Қалимов, Абдрашит Сидиханов, Жанатай Шарденов, Сабир Мамбеев, Сахи Романов асарлари ҳам мавжуд.