«Астана Опера» театри артистлари Ақтўбе вилоятига борди.
Артистлар ферроқотишмалар
заводини кўришди. Металл эритиш жараёни билан
танишди. Сўнгра
шоир ва мутафаккирнинг 180
йиллиги шарафига металлурглар билан бирга буюк Абайнинг «Кўзимниң қораси» қўшиғини ижро этишди.
Иккинчи куни пойтахт театри артистлари Хромтауда катта концерт дастурини намойиш қилди. Унда Қозоғистоннинг машҳур «Биржан – Сара», «Енлик –
Кебек», «Айсулу», операларидан ариялар, «Қиз Жибек»дан термелар ижро этилди. Айни вақтда,
Иоганн Себастьян Бах, Жоаккино Россини, Жузепе Верди, Жорж
Бизе асарлари тақдим
қилинди. Энг ёш томошабинлар учун Сергей Прокофьевнинг «Петя ва бўри» симфоник эртаги қўйилди.
Талгат Мусабаев, «Astana Opera» опера труппаси директори, Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган арбоб:
– Ёшлар театрга келаяпти. Уларга маъқул келди. Авлодлар алмашяпти. Биз опера театри сифатида классик мусиқани тарғиб
қиламиз, шунинг учун фақат пойтахтда эмас, бошқа йирик шаҳарларда ҳам концертлар беришимиз
керак.
- Бетакрор
таассурот олдим. Жуда ёқди. Артистлар овозини айтинг. Кайфият аъло.
- Яккахонлар
мамнун қилди. Жуда кўп ижрочини кўрдик. Ақтўбе хори ва Астана Опера яккахонлари, оркестри ижроси уйғунлашди. Ҳаммаси
аъло даражада.
Таъкидлаш лозимки, Ишчи касблари йили доирасида минтақаларга
сафарлар уюштириляпти. 2 ой ичида артистлар Павлодар, Экибастуз, Қарағанди ва Рудний каби йирик саноат марказларида бўлди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

