Семейда Абайнинг 180 йиллигига бағишланган тантаналар старт олди

Семейда Абайнинг 180 йиллигига бағишланган тантаналар старт олди

Семейда қозоқ шоири, файласуфи ва маърифатчиси Абай Қўнонбойулининг 180 йиллигига бағишланган тантаналар старт олди. Юбилей тадбирлари доирасида этноовул очилди. Унинг ҳудудида ўнтадан зиёд ўтов ўрнатилди. Ҳар бир ўтов қошида эса қозоқ урф-одатлари, анъаналари ва миллий қадриятларини акс эттирган театрлаштирилган томошалар ташкил этилган. Ташриф буюрганлар қозоқ ошхонаси таомларини тановул қилиши, турли кўргазмаларни, маҳаллий артистлар концерт дастурини томоша қилиши мумкин. Этноовулда, шунингдек, қозоқ кураши, тўғизқумалақ, асиқ ату ва бошқа миллий спорт турлари бўйича очиқ чемпионатлар ўтказилади. Шунингдек, этноовулда «Асл мерос» ҳунармандлар фестивали ўтказилади. Минтақанинг энг яхши усталари миллий либослар, чарм, намат ва ёғочдан ясалган буюмлар ва тақинчоқларни намойиш қилади.


 

Сакен Назарханулу, ҳунарманд:


 – Мен Абай Қўнонбойулининг овчи камари насхасини ясадим. Қозоқ шоири ва файласуфининг 180-йиллик юбилейига етказиб келишга ҳаракат қилдим. Дубликатни ортимиздан келаётган ёшларимиз мутафаккир яшаган замоннинг шарт-шароитини кўра олиши, яхшироқ тасаввур қилиши учун ишладим


Абдумалик Сарманов таржимаси