Қозоғистон МДҲ мамлакатлари ичида уй-жой қурилиши бўйича пешқадамлик қилмоқда. 2020 йилда республикада жон бошига ҳисоблаганда 0,81 квадрат метр уй-жой қурилган. Мутахассислар фикрича, бундай қурилиш суръати иқтисодий ривожланган давлатлар даражасига яқин. Ўтган йили Россияда бу кўрсаткич жон бошига 0,56, Беларусда – 0,45, Ўзбекистонда – 0,36 квадрат метрни ташкил қилди. Ушбу коэффициент 2019 йилдан буён ҳисобга олинади ва Қозоғистон ўтган сафар ҳам МДҲ мамлакатлари орасида пешқадамлик қилган.
ДАНИЯР АЙДАРХАНОВ, САНОАТ ВА ИНФРАТУЗИЛМАВИЙ ТАРАҚҚИЁТ ВАЗИРЛИГИ ҚУРИЛИШ ВА УЙ-ЖОЙ ХЎЖАЛИГИ ҚЎМИТАСИ МАТБУОТ КОТИБИ:
- Давлат ёрдами кўрсатилиши эвазига мазкур кўрсаткич бўйича пешқадамликка эришдик. 2020 йилда салкам 15,3 миллион квадрат метр уй-жой барпо этилди. Шу жумладан, 140 мингта хонадон ва хусусий уй қурилди.
Қурилишдаги бу кўрсаткичларга қарамай, «5-10-20» давлат дастури рўёбга чиқарилиши суръатидан Давлат раҳбарининг кўнгли тўлмади, у хонадонлар нархини алоҳида назоратда тутиш зарурлигини тилга олди.
ҚОСИМ-ЖЎМАРТ ТЎҚАЕВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ:
- Бу ишни рўёбга чиқаришда суръат пастлиги кўзга ташланяпти, 9,5 мингта хонадон ёки режадагининг атиги 56 фоизи фойдаланишга топширилди. Мен ҳукумат икки ҳафта давомида уй-жой сиёсатини такомиллаштириш бўйича таклиф киритишини кутаман. Қозоғистонликлар уй-жой харид қилиши учун пенсия жамғармаларидан фойдаланиши бўйича ташаббусим рўёбга чиқарила бошланди. Энди шов-шув ва кўчмас мулк қимматлашиб кетишининг олдини олишни ўйлашимиз зарур. Давлат органлари аҳоли ва қурилиш ташкилотлари ўртасида тушунтириш ишлари олиб бориши, чайқовчиликка йўл бермаслиги лозим.