Шундан 13 таси Арқалиқ шаҳрида. Минтақа ҳокимлиги маълум қилишича, деярли барча лойиҳалар қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ. Инвестицияларнинг умумий қиймати 33 миллиард тенгедан ортади. Қайта ишлаш саноатида ҳам ўзгаришлар бор. Қўстанай вилояти бу соҳадаги ўсиш ҳажмига кўра илғор бешликка киради. Маҳаллий раҳбарият таъкидлашича, вилоятнинг жанубий туманларини ривожлантириш эътибор марказида турибди. Уларда бўрдоқичилик майдончалари яратиш ва гўштни қайта ишлашни йўлга қўйиш кўзда тутилган.
Аслан Дўсмағанбетов, Қўстанай вилояти қишлоқ хўжалиги ва ер муносабатлари бошқармаси бўлим бошлиғи:
- Арқалиқни олсак, унда ўн минг бош қорамолга мўлжалланган бўрдоқичилик фермаси очиш режалаштирилган. Инвестиция ҳажми 4,5 миллиард тенгега тенг. Янги корхона кўплаб иш ўринлари очиш учун имкон яратади. Лойиҳалар рўёбга чиқарилгач, вилоятнинг жанубий минтақалари иқтисодий кўрсаткичлари 2,5-3 марта ортади.
Ҳудудда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш билан чекланилмайди. Ер ости бойликлари қазиб олишни истаётган инвесторлар ҳам қизиқиш билдиряпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси