6,6 миллиард доллар. Қозоғистонга 2025 йилнинг
биринчи чорагида келиб тушган инвестициянинг умумий ҳажми шундай. Бу ўтган
йилнинг айни даври билан солиштирганда, 6 фоизга кўп. Миллий иқтисодиёт
вазирлигида таъкидланганидек, юртимизда сармоя муҳитини яхшилаш бўйича чоралар
кучайтириляпти. Мисол
учун, иқтисодиётнинг истиқболли
лойиҳаларига 54 миллион доллардан зиёд сармоя киритувчи инвесторлар учун 25
йилгача қонунчилик барқарорлигини кафолатлайдиган келишув тузиш имконияти
берилади. Шунингдек, Fast Track тизими ёки «яшил
йўлак» амал қилади. Бу эса лойиҳани ишга тушириш учун барча зарур тартиб-жараёнлардан
жадал ва содда тарзда, бор-йўғи 5 кун ичида ўтишга замин ҳозирлайди. Таъкидлаймиз,
Давлат раҳбари янги инвестициявий циклни йўлга қўйиш зарурати ҳақида ўз
Мактубида тилга олганди.
Арман Қасенов, Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазири ўринбосари:
– Янги инвестициявий цикл доирасида Қозоғистонга технологиялар трансфертини
амалга ошира оладиган, маҳаллий ходимларга таълим бера оладиган, Қозоғистон
маҳсулотлари учун янги ташқи бозорларга йўл очиб бера оладиган муҳим
сармоядорларни жалб қилишга алоҳида аҳамият қаратилади. Янги инвестициявий циклнинг асосий сармоядорлари Ҳукумат белгилаган
истиқболли ўринларда турган компаниялар бўлади, бу, хусусан, машинасозлик, нефть-газ-кимё, тикланувчи энергия манбалари, замонавий АСМ, юқори қийматли металлургия бўлиб,
бунда жаҳон қиймати юқори бўлган экспорт ишлаб чиқаришини яратиш мумкин.
Абдумалик Сарманов таржимаси

