Қозоғистон «электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш бўйича МДҲ давлатлари орасида биринчи ўринда. Давлат хизмати ишлари агентлиги раиси Анар Жаилғанова берган маълумот ига кўра, БМТнинг «е- ҳукумат» ривожланишига оид рейтингида шундай. Унда жаҳоннинг 193 мамлакатида давлат хизматлари кўрсатишга оид электрон майдончалар фаолияти кузатиб борилади. Мамлакатимиз умумий рўйхатда 29-ўринда. Нотиқнинг айтишича, бугунги кунда давлат хизматларининг 94,4 фоизи электрон форматга ўтказилган. Энг кўп талаб қилинадиганлари – автотранспортни рўйхатга олиш, ҳайдовчи гувоҳномаларини бериш, фуқароларни яшаш жойида рўйхатга олиш янги шаклда амалга ошириляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси