Қозоғистонда ёшлар сиёсати модернизацияга муҳтож. Қозоғистон Республикаси Парламент Сенати раиси Маулен Ашимбаев парламент тингловида таъкидлагани каби, дарҳол, тизимли шаклда ва мажмуавий ҳал қилиниши зарур бўлган бир нечта муаммони алоҳида кўрсатиб ўтиш мумкин. Шулардан бири – битирувчиларни ихтисослигига кўра ишга жойлаштириш. Расмий маълумотга кўра ишсиз ёшлар у қадар кўп эмас. Бироқ мустақил ташкилотларнинг муқобил тадқиқотлари мутлақо бошқача рақамларни кўрсатади.
Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламент Сенати раиси:
- Сўровда қатнашган 25-29 ёш оралиғида бўлганларнинг салкам 12 фоизи доимий ишга эга эмас. Олий маълумотли қозоғистонлик ёшларнинг 40 фоизи ихтисослигига кўра ишламаяпти. Янги иш ўринлари ташкил қилиш ва ёшлар амалиёти учун ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш муаммоси ҳам бор. Минтақалар ривожидаги мувозанат бузилиши ҳамда қишлоқлардан шаҳарларга бетартиб миграция вазиятни мураккаблаштирмоқда.
Абдумалик Сарманов таржимаси.