Қозоғистондаги 24 корхонада ёнғинни эрта аниқлаш тизими ўрнатилади

Қозоғистондаги 24 корхонада ёнғинни эрта аниқлаш тизими ўрнатилади

Қозоғистонда автоматлашган ўрмон ёнғинларини олдиндан аниқлаш тизими ўрнатилади. Улардан бири Абай вилоятидаги «Семей ўрмани» резерватида иш бошлади. Тизим камералари 650 минг гектар ҳудуддаги ўрмон аҳволини кеча-кундуз кузатиб туради ва тутун чиқса, дарҳол хабар беради. Маълумот автомат тегишли марказларга юборилади. Видеомониторингда СИ технологиялари ишлатилади, у 25-30 километр радиусдаги вазиятни қайд этади. Ҳозирча тест тартибида иш бошлаган лойиҳага 37 миллиард тенге маблағ ажратилди. У тўлақонли ишга тушганидан кейин ўрмон ёнғинларини бартараф этишга хизмат қилади.  

Ерлан Нисанбаев, Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий захиралар вазири: 

– Жорий йилда биз 24 та табиатни муҳофаза қилиш корхоналарига жорий этамиз. Семейдаги 5 та ўрмон хўжалигида улар ишлаб турибди. Ақмўла ва Қўстанай вилоятида, Наурзум қўриқхонаси ва Астананинг яшил камарида иш бошланди. 102 минг гектар назоратга олинади. 

Абдумалик Сарманов таржимаси