Қозоғистон пойтахтида буюк шахслар хотираси ёдга олинди

Қозоғистон пойтахтида буюк шахслар хотираси ёдга олинди

Астанада Улуғ Ватан уруши йилларида ғалабага улуш қўшган афсонавий қаҳрамонлар – генерал Иван Панфилов ва Халқ Қаҳрамони Бауржан Мўмишули хотираси ёдга олинди. Уларнинг ҳайкали пойига гуллар қўйилди. Тадбир Совет Иттифоқи Қаҳрамонларининг туғилган кунларига бағишланди. Маросимда сиёсат ва жамоат арбоблари, ҚХА вакиллари, фахрийлар, депутатлар ва ёшлар иштирок этди. Иштирокчилар таъкидлаганидек, бундан мақсад – Ватан учун жанг майдонларида мардонавор курашган, фидойилиги ва жасорати билан мангу ибратга айланган Бауржан Мўмишули ҳамда Иван Панфилов хотираси унутилмаслигини кўрсатиш. Улар шахсияти қозоғистонликларнинг ёш авлодини тарбиялашда катта аҳамият касб этади.


Бахитбек Смағул, «Qazaqstan ardagerleri» ассосиацияси раиси:


– Қатъий ҳаётий тамойилларга амал қилган Бауржан Мўмишулининг қаҳрамонлиги ва жасорати нафақат ҳарбийлар учун, балки бутун ёш авлод учун намуна. Бу – биз қозоғистонликлар фахрланиши керак бўлган шахсдир.


Абдумалик Сарманов таржимаси