Қозоғистон инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ кенгаши йиғилишида қатнашяпти

Қозоғистон инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ кенгаши йиғилишида қатнашяпти

Женевада БМТ инсон ҳуқуқлари кенгаши 49-сессияси давом этяпти. Юқори даражадаги йиғилишда мамлакатимиз ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди нутқ сўзлади. Қозоғистон форин-офиси раҳбари республиканинг БМТ олий органлари ва тизим механизмлари билан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ўзаро ҳамкорлик тажрибаси ҳамда январь воқеалари ҳақида гапирди.

Мухтар Тлеуберди, Қозоғистон Республикаси Бош Вазири ўринбосари, Ташқи ишлар вазири:

- Март ойи ўрталарида Президентимиз чиқишлари кутиляпти, у ўтказилган тергов ишларининг дастлабки натижаларини маълум қилади. Бундан ташқари, тергов давомида қамоққа олинганлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратиляпти. Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсмен ва нодавлат ташкилотлари қамоққа олинганларни қийнашга оид бир қанча ҳолатларни кўрсатди. Ҳозир бу ишлар Бош прокуратурада кўриляпти, кейин судга оширилади. Ҳар бир ҳолат эътибор остида.

Бундан ташқари, ташқи ишлар вазири президент Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг сиёсий ва иқтисодий ўзгаришлар дастури ҳақида батафсил маълумот берди. Қозоғистон инсон ҳуқуқларига оид саккизта асосий халқаро шартномалар ва уларга илова қилинган олтита факультатив протоколларни ратификация қилди. Давлат раҳбари ташаббусига кўра, мамлакатда тўртта сиёсий ислоҳотлар пакети рўёбга чиқарилди. «Тингловчи давлат» концепцияси рўёбга чиқарилмоқда, тинч йиғилишлар ва касаба уюшмалари тўғрисида янги қонунлар қабул қилинди.

Мухтар Тлеуберди, Қозоғистон Республикаси Бош Вазири ўринбосари, Ташқи ишлар вазири:

- Мен Қозоғистонда рўёбга чиқарилаётган сиёсй ислоҳотлар тўғрисида батафсил маълумот бердим. Халқаро ҳамжамият Қозоғистонда амалга оширилаётган ўзгаришларни қўллаб-қувватлаяпти. Президентимиз рўёбга чиқараётган ислоҳотлар амалга ошиши учун ҳар жиҳатдан ёрдам беряпти.

Шунингдек, Мухтар Тлеуберди таъкидлашича, Қозоғистон сиёсий модернизация, иқтисодда очиқлик ва коррупцияга қарши кураш йўлидан боришда давом этади. Янги Қозоғистон кун тартибида фуқаролар учун хавфсизлик ва янада сифатли яшаш шартлари турибди.

Абдумалик Сарманов таржимаси