Давлат хизматлари соддалаштирилади

Давлат хизматлари соддалаштирилади

Солиқ тўлаш – бир зумда! Энди қозоғистонликлар ҳар қандай солиқни eGov иловаси орқали тўлаши мумкин. Мажилисда сўзга чиққан Молия вазири Ерулан Жамаубаев таъкидлашича, eGov Mobile – давлат ахборот тизимлари базасини интеграциялаш борасида катта муваффақиятларга эришди. Бугунги кунгача давлат хизматларининг 92 фоизи рақамлаштирилди. Шу билан бирга, айни пайтда аризаларнинг 97 фоизи бўйича онлайн шаклда қарор қабул қилинади. Уларнинг катта қисми божхона тўловлари ва жараёнлари билан боғлиқ. Уларни янада яхшилаш мақсадида мамлакатда 10 та ўтказиш пунктини модернизациялаш ишлари бошланди. Улар 2024 йилга бориб тўлиқ автоматлаштирилади. Вазир таъкидлашича, умуман олганда, вазирликда хизматларни рақамлаштириш 5 та асосий блокка бирлаштирилади. Уларнинг ҳар бири аҳоли учун имкон қадар қулай муҳит яратишга йўналтирилган.

Ерулан Жамаубаев, Қозоғистон Республикаси Молия вазири:

- Молия вазирлиги солиқ ва божхона ишларини бошқариш ва рақамлаштиришни такомиллаштиришда давом этяпти. Бу эса мажмуавий чора-тадбирларни рўёбга чиқариш билан боғлиқ. Биринчидан, таваккалларни бошқаришда сунъий интеллектдан фойдаланиш инсон факторига чап бериш ва бюджет даромадларини оширишга хизмат қилади. Шунинг учун сунъий интеллектни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиляпти. Иккинчидан, йирик солиқ тўловчилар учун «Горизонтал мониторинг» лойиҳаси имкон қадар кенгайтирилади. Лойиҳадан асосий мақсад – онлайн-кириш имкони яратилиши орқали солиқ тўловчиларни муаммо юзага келиши мумкин бўлган вазиятлар ҳамда солиқ қонунчилиги бузилишлари ҳақида имкон қадар эртароқ огоҳлантириш.

Абдумалик Сарманов таржимаси