Қозоғистон Марказий Осиёдаги энг шаҳарлашган мамлакат

Ўтган 30 йил давомида Қозоғистонда оналар ўлими 73 фоизга камайган. Бирлашган Миллатлар ташкилотининг Қозоғистондаги доимий мувофиқлаштирувчиси Микаэла Фриберг-Стори Астанада мамлакатнинг барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлидаги муваффақиятлари ҳақида гапирди. Айни вақтда, у халқаро ҳамжамият мажбуриятларининг Қозоғистонда бажарилиши борасида ижобий фикрда эканлигини таъкидлаб ўтди. Ҳозир мана шу йўналишда давлат режалари рўёбга чиқарилишини таъминловчи ҳуқуқий ҳужжатлар пойдевори тайёрланяпти. Қозоғистон минтақа учун фойдали барқарорлаштирувчи ечимларга эътибор бериб келмоқда. Алматида Марказий Осиё ва Афғонистон учун Барқарор ривожланиш мақсадлари БМТ минтақавий марказини шакллантириш билан боғлиқ ишларни мисол қилиш мумкин. Микаэла Фриберг-Стори Давлат раҳбари ўз Мактубларида ҳам Барқарор ривожланиш мақсадларини эътибордан четда қолдирмаслигини кўрсатиб ўтди.

Микаэла Фриберг-Стори, бирлашган миллатлар ташкилотининг Қозоғистондаги доимий мувофиқлаштирувчиси:
- Яқинда тақдим этилган Мактубга қарасак, Ҳукуматнинг чучук сувга катта эътибор қаратишини тушунамиз. Шу каби, трансчегара дарёлар масаласи алоҳида тақдим этилди. Қозоғистон қаршисидаги кўп сонли муаммоларни ёлғиз ўзи ҳал қила олмайди. Биз сув захиралари тўғрисида янги кодекс тайёрланаётганидан хабардормиз. Бу йўналишда махсус вазирлик ташкил этилди. Бу чора-тадбирлар барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга ўз ҳиссасини қўшиши аниқ. Айниқса, аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган ташаббусларни қутлаймиз.

Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, 18-19 сентябрда Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеяси доирасида Барқарор ривожланиш мақсадлари Саммити ўтказилади. Давлат ва ҳукумат раҳбарлари «Барқарор ривожланиш – 2030» кун тартибини муҳокама қилади. Йиғилиш ниҳоясида қўшма декларация қабул қилинади.


Абдумалик Сарманов таржимаси.