Саммитга тайёргарлик давом этяпти

Саммитга тайёргарлик давом этяпти

Қозоғистонда юксак мақомга эга меҳмонларни кутиб олишга тайёргарлик давом этяпти. 13 октябрда Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш VI йиғилиши ўтказилади. Астанага 11 мамлакат етакчиси келади. Форумнинг 30 йиллик юбилейи нишонланади. Эслатамиз, икки йилдан буён Қозоғистон бу ташкилотга раислик қиляпти

Самат Нуртаза, сиёсатшунос:

- Менимча, бунда турли зиддиятларни бартараф қилиш учун қулай имконият туғилди, Астана дўстлик майдонига айланди, пойтахтимизда турли давлатлар ўзаро ярашиб оляпти. Астанада бўлиб ўтадиган 11 давлат раҳбари иштирокидаги анжумандан биз ҳам, бутун жаҳон ҳам қандайдир бир консенсус кутяпти.

Астанада бўлиб ўтадиган Қозоғистон раислигида ўтадиган МДҲ мамлакатлари етакчилари кенгаши йиғилиши ҳамда «Марказий Осиё – Россия» саммитида ҳам дипломатия ҳақида гапирилади. Келгуси тадбирлар мамлакатимизнинг жаҳондаги турли куч марказлари ўртасида медиатор ва кўприк бўла олишини яна бир марта исботлайди. Бундан ташқари, Қозоғистон ОЎҲИЧБК раиси сифатида музокаралар ўтказади ва форумнинг тўлақонли халқаро ташкилотга айланиши масаласини кўтаради. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев БМТ Бош Ассамблеяси 77-сессиясида шундай баёнот берди.

Абдумалик Сарманов таржимаси