Бу тадбир Женевада ўтказиляпти. Мухтар Тлеуберди ўз нутқида таъкидлашича, мамлакатимиз 2026 йилдан кейин кучга кирадиган янги стратегик ҳужум қуроллари тўғрисида шартнома муҳокамасини бошлаш лозим, деб ҳисоблайди. Бешта ядро қуролига эга давлат ядро урушига йўл қўйиш мумкин эмаслиги тўғрисида баёнотга содиқлигини тасдиқлаши керак.
Мухтар Тлеуберди, Қозоғистон Республикаси бош вазири ўринбосари – ташқи ишлар вазири:
- Улкан ядро арсеналлари, кескинлашган ядро урушига оид баёнотлар, мулоқотнинг йўқлиги жаҳонни хавфли йўналишда судраяпти. Бундай шароитда ядро қуролига эга давлатлар ўртасида алоқа тикланиши шарт. Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев махсус кўп томонлама орган – Биологик хавфсизлик халқаро агентлиги тузиш таклифи билан чиқди. Агентлик тажриба алмашиш, салоҳиятни кенгайтириш ва биотехнологиялар айирбошлашга алоҳида эътибор қарата оларди, деб ҳисоблайман.
Жеймс Ревилл, БМТ оммавий қирғин қуроллари ва космик хавфсизлик дастури раҳбари:
- Биз ядровий қуролсизланиш ва тарқатмаслик масаласида қатор чорловларга дуч келяпмиз. Шунинг учун ҳам янги ғоялар керак. Қозоғистоннинг Биологик хавфсизлик халқаро агентлиги тузиш таклифи қуролсизлантиришда бир мунча силжиш имконини беради. Ҳозир бу ишни такомиллаштириш, оммалаштириш зарур. Биохавфсизлик, биоқуролсизланиш келажакда ҳам муҳимлигича қолаверади.
Абдумалик Сарманов таржимаси