Қосим-Жўмарт Тўқаев Дархан Сатибалдини қабул қилди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Дархан Сатибалдини қабул қилди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Президент девони раҳбарининг биринчи ўринбосарини қабул қилди. Давлат раҳбари Дархан Сатибалдининг Туркистон вилояти ҳокими сифатидаги фаолиятини юқори баҳолади.  Шу билан бирга, президент бошқарув жараёнларини такомиллаштириш ҳамда минтақалар ўртасида фаолиятни мувофиқлаштириш, жойларда қарорлар ҳамда топшириқлар ижроси назоратини кучайтириш ва кўрилган чора-тадбирлар сифатини, аҳолининг давлат тузилмаларига ишончини ошириш учун киритилган янги лавозимнинг аҳамиятини кўрсатиб ўтди. Девон раҳбарининг биринчи ўринбосари олдига янги лавозимда бажариши керак бўлган қатор вазифалар қўйилди. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.