Юрак, умуртқа, бош мияда ташхисдан мураккаб операцияларгача. Қозоғистонда энг долзарб соҳалардан бири – тиббий туризм ривожланмоқда. У ёки бу хизматни олиш учун ҳар йили мамлакатга минглаб хорижликлар келади. Чет элликларни нархларда мавжуд бўлган етарлича катта фарқдан ташқари, Қозоғистонда иш юритаётган тиббий ташкилотларининг халқаро аккредитацияга эга эканлиги, замонавий тиббий технологиялари, мукаммал асбоб-ускуналари ва доғ тушмаган ижобий фаолияти ҳам жалб этади.
Ернур Кенжебеков, «Казахтуризм» миллий компанияси матбуот котиби:
- Бизда халқаро стандартларга мос бўлган марказлар ишлаб турибди. масалан, томотерапия марказини олайлик. Бизда нурли терапия ташхиси мавжудлиги улкан устунлик беради. Айни вақтда табиатдаги қатор эътиборга лойиқ жиҳатларимиз ҳам. Масалан, иссиқ сув манбалари, чунжа, радон ванналарини олиб кўрайлик. Қозоғистон кардио ва нейро хирургия соҳасида ҳам қатор хорижий мамлакатлар учун жозибадор. Ортопедия, онкология, репродуктив тиббиёт - ЭКО, стоматология, косметология ҳам.
Иккинчи кўпсоҳали шифохона кардиохирургия бўлимига Украина, Россия, Молдавия, Ҳиндистон, ҳатто Буюк Британия ва Канадададн келган 160 нафардан зиёд фуқаро юрагини ишонди. 20 йилдан зиёд стажга эга врач Сеил Мухаметқалиев очиқ ва ёпиқ типдаги жуда мураккат амалиётлар ўтказди. Муолажалар туфайли беморлар юраги маромида ишлай бошлади.
Сеил Мухаметқалиев, Нур-Султон шаҳри 2-кўпсоҳали шаҳар касалхонаси оператив кардиология ва кардиохирургия маркази раҳбари:
- Биз беморларнинг аорта, аорта шохчаларида, юрак клапанларида операция ўтказдик. Даволанишни истовчилар учун барча шарт-шароитлар бор. Кардиохирургия, кардиология, қон томирлар хирургияси бўйича барча хизматларни кўрсатамиз.
Хорижликларга кўрсатилаётган асосий хизматлар қаторида ЭКО ҳам бор. Қозоғистон клиникаларида экстракорпорал уруғлантириш хизмати 2 ярим минг долларни ташкил қилади. Европада айни муолажа тахминан 15 минг долларга тушади, АҚШ ва Канада клиникаларида эса янада қимматроқ. Бошқа мамлакатлар фуқаролари сифати бир хил бўлгани ҳолда, хизмат ҳаққи Европадагидан 15 марта арзон стоматологларимизга мурожаат этади. Экспертлар таъкидлашича, тиббий ва соғломлаштириш туризми катта салоҳиятга эга. Зеро, ҳар йили жаҳон бўйича 16 миллионгача одам саломатлигини яхшилаш учун хорижга сафарга чиқади.
Абдумалик Сарманов таржимаси