Қозоғистон коронавирус бўйича “яшил” зонага кирди. Таъкидлаш керак, мамлакатда хавфли вирус юқтириш ҳоллари сезиларли равишда камайгани қайд этилмоқда. Ўтган кеча-кундузда тиббиётчилар 989 беморда ПЗР-тест ижобий натижа берганини маълум қилган. Ўсиш бўйича антирейтингда Қарағанди вилояти етакчилик қилмоқда. Бу ерда коронавирус билан 171 киши оғриган. Алматида яна 143 бемор мавжуд. Учликни Қозоғистон пойтахти якунлайди. Бу ерда 120 та янги ҳолат аниқланган.
Айни соатга қадар 24 600 киши коронавирусдан даволанмоқда. 579 нафар қозоғистонлик оғир аҳволда. 78 бемор ўпкани сунъий шамоллатиш ускунасига уланган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.