Қозоғистон мактабларида дўмбирачилар Республика челленжи ўтказилди. Тадбир баҳорги тенгкунлик, янгиланиш ва эзгулик байрамига аталди. Фақат Мамлакат пойтахти – Астананинг ўзида «Адай», «Сариарқа», «Балбираун» ва бошқа машҳур қозоқ куйларини бир вақтнинг ўзида 127 минг одам ижро этди.
Ташкилотчилар таъкидлашича, бундай акция ёш қозоғистонликларда ватанпарлик ҳиссини шакллантиради, бой халқ маданиятини сақлаб қолиш ва оммалаштиришга хизмат этади.
Фархад Сабиев, мактаб директори:
– Халқда шундай нақл бор: «Қозоқ ўзи қозоқ эмас, асл қозоқ – дўмбира». Албатта, халқимизнинг қўбиз, чанқовуз, жетиген ва бошқа кўплаб чолғу асбоблари бор. Аммо айнан дўмбира қозоқ халқининг ўзлигини сақлаб қолишига катта хизмат қилган. Бу чолғу асбоби буюк қозоқ бастакорлари – Қурманғази, Таттимбет ва Даулеткерейдан қолган. Дўмбирани катталар ҳам, кичиклар ҳам билиши, чалиши керак. Хорижга чиққан болалар дўмбира чертиб, маданиятимизни, санъатимизни дунёга танита олади.
– Опам дўмбирани яхши чалади. Мен ҳам бу чолғуга қизиқиб қоддим. Кейин ўрганишга қарор қилдим.
– Мен шу ерда, мактабда кичик синфларда эканлигимда дўмбира чалишни ўргандим. Бугун челленжда қатнашяпман. Салкам 350 бола қатнашяпти, ҳаяжонланяпман.
Абдумалик Сарманов таржимаси.