Уни Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти ўтказяпти. Тадқиқотда Астана, Алмати, Чимкент ва яна мамлакатнинг беш минтақаси ўқитувчилари ва мактаб раҳбарлари қатнашади. Ундан мақсад педагоглар ишлаш шароитлари ва таълим масканларидаги муҳитни ўрганишдан иборат. Маориф вазирлиги берган маълумотга кўра, олинган натижалар ўқитувчилар учун янги қўлланмалар тайёрлаш ва улар малакасини ошириш учун ишлатилади. Таҳлил устозлар жамоаси кучли ва заиф томонларини аниқлаш, ўқитувчилар ва иш шароити ва таълим муҳити тўғрисида тасаввур ҳосил қилишга имкон яратади. Тадқиқотлар олти йилдан буён давом этяпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси