Қозоғистонда ҳашаматли мулкка солиқ солинади

Қозоғистонда ҳашаматли мулкка солиқ солинади

Қозоғистонда бойлик учун солиқ белгиланади. Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг «Адолатли мамлакат. Ягона миллат. Баракали жамият» Мактубида шундай ёзди: «Солиқ тизимини ислоҳот қиларканмиз, ҳашаматли мулкка солиқ киритишимиз зарур. Унинг ўрта синф вакилларига алоқаси йўқ. Янги солиқ фақат ўта қиммат кўчмас мулк ва автотранспорт сотиб олганда қўлланилади». Таъкидлаш лозимки, 2023 йилда янги Солиқ кодекси тайёрланади. Унинг энг муҳим жиҳатларидан бири бўлган солиқ маъмурияти қисми қайта ишлаб чиқилади. Бу Президент ташаббуси юзасидан халқ фикрини ўргандик. Ҳар ким хар хил ўйлайди..

- Бу ташаббусни қўллаб-қувватлайман. Солиқлар тиббиёт, таълим соҳалари ривожланишига хизмат қилади, мактаблар, бошқа бюджет соҳаси ходимлари маошига сарфланади. Ушбу харажатлар фуқаролар тўлаган солиқ ҳисобидан келади. Жуда тўғри қарор, тўғри йўналиш, дейман, маблағ халқ ва давлат ободлиги учун сарфланади.

- Бида оёққа туриб олган бизнесменлар жуда кўп, улардан солиқ олиш тарафдориман. Чунки маблағ давлат бюджетига тушади. Демак халқнинг корига ишлатилади.

– Умуман олганда, аслида ҳам бу ишлар айтилган  каби амалга ошса, чакки бўлмасди. Ҳамма тўғри фикрлайдиганлар шу нарсани кутиб юрибди. Кўрсатилган мақсадларга ишлатилса, айни муддао бўлади.

– вообще, это очень даже хорошо если  действительно в дело пойдет это. Это давно ожидаемо было всеми здровомыслящими людьми. Но, хорошо если все это пойдет по задуманной цели. Вообще, это очень хорошо.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.