Кореянинг олий таълим даргоҳлари қозоғистонлик иқтидорли талабаларга давлат грантлари тақдим этади. Қозоғистон эса янги ўқув йилида 20 нафар кореялик талабага бепул таълим беради. Куни-кеча икки давлат таълим вазирликлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.
Бақит Дусенбаев, Қозоғистоннинг Корея Республикасидаги элчиси:
- Корея Республикаси биз учун Осиёдаги, жаҳон миқёсидаги энг муҳим ҳамкорлардан бири. Шу кунларда Корея Қозоғистоннинг савдо ҳамкорлари қаторида тўртинчи ўринда. Менимча, мавжуд бўшлиқларни тўлдириш вақти келди. Барчамиз рўёбга чиқарилаётган саноатлаштириш дастури доирасида машинасозлик, автомобилсозлик соҳаларини етук билувчи муҳандислар хизматига жуда муҳтожмиз. Ҳозирнинг ўзида Қозоғистонда корейс автомобиллари чиқараётган бир қанча автомобиль заводлари ишлаб турибди.
Жами 5 та Қозоғистон олий таълим даргоҳлари Сеул миллий университети билан шартнома имзолади. Келишувга кўра, улар Жанубий Корея олий таълим даргоҳи билан талаба алмашади. Шунингдек, яқин келажакда Қозоғистонда Сеул университети филиалини очиш масаласи кўриляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси.