Астанада Халқаро ёшлар форуми

Астанада Халқаро ёшлар форуми

Осиё маданиятининг реал ва виртуал оламда интеграциялашуви. Пойтахтда бўлиб ўтаётган Осиё университетлари Альянси халқаро форуми иштирокчилари шу мавзуни муҳокама қилади. Ушбу бирлашмага бугунги кунда 15 та олий ўқув муассасаси киради. Ўқув юртлари талабалари Осиё минтақасида тараққиёт масалаларини ҳал этиш, шунингдек, ёшлар ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш билан шуғулланади. Жорий йилда Қозоғистон, Хитой, Жанубий Корея, БАА ва Шри-Ланкадан келган иштирокчилар диққат марказида сунъий интеллект билан боғлиқ масалалар турибди. Биргаликда улар мета-Ипак йўлини яратиш ниятида.

Лоретта Одоннел, Назарбоев университети вице-провости:

- Альянс аъзолари Ипак йўлининг аҳамиятини яхши англайди. Уни ривожлантириш маданий алоқалар, билим ва ғоялар алмашинуви учун зарур. Энг аввало, талабалар таҳсил чоғида лингвистика, археология, культурология каби муҳим соҳаларда тажриба алмашади. Қолаверса, бизнес имкониятлари, сунъий интеллект, киберхавфсизлик ва виртуал реаллик каби янги технологиялар нуқтаи назаридан ҳам.

Хуршида Абдуллаева таржимаси.