Қосим-Жўмарт Тўқаев Қатардаги форумда нутқ сўзлади

Қосим-Жўмарт Тўқаев Қатардаги форумда нутқ сўзлади

Ҳатто “совуқ уруш” даврида ҳам Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳозиргидан кўра анча жипс бўлган. Қосим-Жўмарт Тўқаев Қатар иқтисодий форуми панель сессиясида бўлиб ўтган очиқ муҳокамада Россия-Украина ўртасидаги зиддият юзасидан халқаро ҳамжамиятдаги мунозаралар ва БМТ Хавфсизлик кенгаши иши заифлигига эътибор қаратди. Россия-Украина ўртасидаги қарама-қаршиликни тинч йўл билан ҳал этиш эҳтимоли ҳақида гапирар экан, Қозоғистон етакчиси музокараларни давом эттириш муҳимлигини тилга олди. Давлат раҳбари фикрича, муаммони ҳал этиш учун ҳар икки томон бунга интилиши керак.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- БМТ ҳеч қачон бундай ноқулай аҳволда қолмаган. Ҳатто “совуқ уруш” йилларида ҳам ташкилот анча жипс эди. Келажакда БМТнинг аҳволи нима бўлишидан хавотирдаман. Шу билан бирга, халқаро ҳамжамият иродасини намойиш этиши, ва албатта, минтақада тинчлик ўрнатилиши учун ҳар икки давлатга ижобий таъсир кўрсатиши кераклигига ишончим комил.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.