Қозоғистонда «Бастау» халқаро кинофестивали бошланди

Қозоғистонда «Бастау» халқаро кинофестивали бошланди

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида «Бастау» XII халқаро талабалар ва дебют фильмлар кинофестивали старт олди. Жорий йилда танлов дастурига деярли барча қитъалардан келган қисқа метражли бадиий, ҳужжатли ва анимация дебют картиналари киритилди. Саралаш комиссиясига 28 давлатдан салкам 500 та ариза тушди. Улар қаторида Туркия, Эрон, Гонконг, Италия, Сербия, Нидерландия, Мексика, Польша ва бошқа давлатлар вакиллари бор. Кинематографистлардан иборат ҳайъат танлов иштирокчилари ишларини баҳолайди. Фестиваль доирасида ёш режиссёрлар учун Almaty Film Lab устахонаси ишлайди. Танлов 14 декабргача давом этади.


Сергей Азимов, кинофестиваль президенти:


– Қозоқ киносининг улкан салоҳияти бор. Биз ёш кинематографистларимиз ўз фильмларида нақадар қизиқарли ва теран мавзуларни кўтараётганини намойиш этишдан иборат. Ва, албатта, уни томошабинга етказиш, албатта.


Диана Ашимова, «Бастау» халқаро Международныйкинофестивали арт-директори:


- Бизда «Олтин Берлин айиғи» совриндори кинорежиссёр Анастасии Вебердан мастер-класс кутиляпти, у ёш кинематографистларга хориждаги киножамғармаларига қандай мурожаат этиш, ўз лойиҳалари учун маблағ ахтаришни ўргатади. Халқаро резиденциялар, режиссёрлар лабораторияларига йўл очишни ҳам. Яъни, фойдали лайфхакларни баҳам кўради. Умид қиламанки, болалар уларни эътиборга олади.


Абдумалик Сарманов таржимаси